Ссылки доступа

Каддафийнинг ўғли Ливияда президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди


Сейф аль-Ислам в 2011 году
Сейф аль-Ислам в 2011 году

Ливиянинг марҳум диктатори Муаммар Каддафийнинг ўғли Сейф ал-Ислом якшанба куни президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширди. Ливия тарихидаги биринчи тўғридан-тўғри президентлик сайловлари 24 декабрга белгиланган.

Бундан 10 йилдан кўпроқ вақт олдин Ливияни ўнлаб йиллар давомида бошқарган Сейф ал-Исломнинг отаси Ғарб ҳаво ҳужумлари томонидан қўллаб-қувватланган қўзғолонда ағдарилиб, ўлдирилган эди. Шундан сўнг, Каддафийнинг мухолифлари ўртасида фуқаролар уруши давом этди. Ливиянинг ғарбий ва шарқи турли кучлар назорати остида қолмоқда. Фақат бу йил улар ягона ҳукумат тузиш ва сайловлар ўтказиш бўйича келишиб олишга муваффақ бўлишди.

Каддафийнинг ўнг қўли ва меросхўри бўлиши мумкин бўлган ўғли отаси ағдарилганидан кейин бир неча йилни қуролли отрядлардан бирида асир сифатида ўтказди, Триполидаги суд эса уни ўлимга ҳукм қилди. Бироқ кейинчалик ҳукм бекор қилинди ва кичик Каддафийнинг ўзи озодликка чиқди. Энди 49 ёшли Сейф ал-Ислом жанубдаги Себҳа шаҳрида номзодини эълон қилди. У отаси кийган анъанавий Ливия либосида эди ва Қуръон оятларини тиловат қиларди. Сўнгги йилларда у деярли омма олдига чиқмади, бироқ Ғарб ОАВларига бир неча бор интервью берди.

BBCнинг қайд этишича, Каддафий Ливия жамиятининг турли соҳаларида машҳур шахс бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, уни отаси тузумининг рамзи сифатида ёмон кўрадиганлар сони ҳам кўп.

Сайловда Каддафийдан ташқари бошқа сиёсий оғир вакиллар, қарама-қарши фракцияларнинг етакчилари, жумладан генерал Халифа Хафтар, бош вазир Абдудҳамид ал-Дбейба, Бенғозидаги парламент спикери Агила Солиҳ ҳам қатнашмоқчи. Бироқ, турли сиёсий кучлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли сайловларнинг ўзи ҳамон сўроқ остида.

XS
SM
MD
LG