Ссылки доступа

Тожикистонда аҳолининг қарийб 40 фоизи COVID-19га қарши тўлиқ эмланди


Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, 18 ёшдан ошган аҳолининг 47 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, тўлиқ эмланганлар сони эса 39 фоизга етган.

Душанбе шаҳрида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бутун катта ёшли аҳоли эмланган: Душанбеда коронавирусга қарши эмлаш режаси 100 фоиздан ортиқ бажарилган. Бу маълумотларнинг холислигини текширишнинг иложи йўқ, бироқ Тожикистонда коронавирус пандемияси бошланиши билан расмий статистик маълумотларга нисбатан умуман ишончсизлик пайдо бўлди.

Сўнгги бир ой ичида расмийлар коронавирус инфекцияси ҳолатини эълон қилишмади, аммо сўнгги тўрт кун ичида шифокорлар учта янги COVID-19 ҳолати ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG