Ссылки доступа

“Ислом давлати” Кобулдаги портлаш учун масъулиятни зиммасига олди


“Ислом давлати” экстремистик ташкилоти Кобулнинг шиалар яшовчи мавзесида миналаштирилган микроавтобус портлатилгани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

“Ислом давлати – Хуросон” ташкилоти бу борада 14 ноябрь куни Telegram каналида маълум қилди.

Ташкилот баёнотида таъкидланишича,13 ноябрда содир этилган портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган ва яраланган. Толибон ҳукумати бу борада маълумот берган эмас.

Афғонистон журналистлари марказининг билдиришича, Кобулнинг Дашти Барчи мавзесида содир этилган портлашда Ariana телеканали журналисти Ҳамид Сейҳаний ҳам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG