Ссылки доступа

Зиёлилар Тожикистон президентидан пойтахт марказидаги Айний уй-музейини бузилмаслигини сўрамоқда


Бюст Садриддина Айни, установленный во дворе дома-музея
Бюст Садриддина Айни, установленный во дворе дома-музея

Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси дохил тўрт ижодий ташкилот вакиллари президент Имомали Раҳмонга мактуб йўллаб, пойтахт марказидаги Садриддин Айнийнинг уй-музейи бузилишининг олдини олишга чақирди.

Ўтган ҳафта Озоди радиосига келиб тушган ҳужжатларга кўра, Душанбе ҳокими ўринбосари август ойида Тожикистон Фанлар академияси президентидан «музей-уйни бошқа жойга кўчиришда ёрдам ташкил этишни» сўраган. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлиги уй-музейи қайта қурилиши ва замонавий талабларга жавоб бериши ҳақида тушунтириш берди.

Аммо бу қарорга қарши бўлганлар Айнийнинг ўзи яшаб, ўз даврида ижод қилган маскан дахлсиз қолиши кераклигини таъкидламоқда.

Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Равшан Махсумзоднинг 15 ноябрь куни Озоди радиосига айтишича, мактубда президентдан «Устод Айнийнинг уйини бузмаслик ва кўчирмаслик» сўралган.

– Бу уй-музей мамлакатимиз пойтахтида жойлашган Садриддин Айний яшаган ягона маскандир. Ўйлайманки, уй-музей бугунги кунгача хизмат қилади ва ўсиб келаётган авлодни, бутун тожик халқини тарбиялашда хизмат қилади», — дея тушунтирди у.

Тожик зиёлилари Садриддин Айнийнинг адабиёт, маданият ва тарих соҳасидаги хизматларини эслаб, Айний уй-музейини пойтахтнинг исталган жойига кўчириш тўғрисидаги ҳар қандай қарор нотўғри эканини айтишади. Тожикистон архитекторлар уюшмаси раиси Баҳром Юсуфовнинг айтишича, Садриддин Айний музейини мамлакатнинг исталган жойида қуриш мумкин, лекин уй-музейнинг ўзидай бўлмайди.

«Агар Айний боғида қурсалар, уй-музей бўлмайди. Бу шунчаки музей бўлади. Музейни Хўжандда ёки бошқа жойда қуриш мумкин. Аммо уй-музейни бошқа жойда қуриш мумкин эмас, — дея тушунтирди у.

Оммавий ахборот воситаларида Душанбе марказидаги Айний уй-музейи бузилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин мерия уларга шундай изоҳ бердики, уларнинг айтишича, бу масала ҳали якунига етмаган ва ўрганилмоқда. Бу илтимосга жавобан Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий «Академия аввало Садриддин Айний музейининг янги биносини замонавий услубда қуришни, сўнгра мавжуд музей экспонатларини у ерга кўчиришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди» деб ёзган эди.

Ижтимоий тармоқларда Садриддин Айний уй-музейини кўчириш ҳақидаги баҳслар тинмаяпти. Ўтган ҳафта тожикистонлик сиёсатшунос Парвиз Мулложонов Фейсбукда Айний уй-музейи шунчаки бино эмас, давлатчилик рамзи эканлигини ёзган эди.

XS
SM
MD
LG