Ссылки доступа

Иркутскда тожикистонлик муҳожирлар кетаётган вагонга ўт қўйилиши тергов қилинмоқда (видео)


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Россиянинг Иркутск вилояти Залари қишлоғида меҳнат муҳожирлари яшаётган қурилиш тиркамаси ёндирилиши оқибатида Тожикистоннинг 21 ва 19 ёшли икки фуқароси ҳалок бўлди. Улар асли файзободлик Ҳасанзод Насимжон Саидали ва ҳисорлик Гулзод Сирожиддин Омонулло.

Россия оммавий ахборот воситалари тергов органларига таяниб, 12 ноябрь куни кечқурун маҳаллий аҳолининг муҳожирлар билан тўқнашувидан сўнг содир бўлган ҳодиса натижасида яна беш нафар Тожикистон фуқароси жароҳатланганини хабар қилмоқда. Иркутск прокуратураси ушбу фактни «алоҳида шафқатсизлик билан қотиллик» моддаси бўйича тергов қилмоқда.

Иркутскдаги тожик диаспораси раҳбари Алишер Шириновнинг айтишича, воқеа содир бўлган ҳудуддаги учта тиркамада 15 нафар тожикистонлик муҳожир яшаган. Унинг сўзларига кўра, ҳужум ўша тунда етти нафар муҳожир ухлаётган трейлерда содир бўлган. Ширинов тожикистонлик муҳожирларни воқеа муносабати билан ҳар қандай жавоб ҳаракатларидан тийилишга чақирди.

15 ноябрь куни Озоди радиосига берган интервьюсида у ижтимоий тармоқларда аллақачон қасос олиш ҳақидаги чақириқлар эшитилаётганини, бу эса «ташвиш уйғотаётганини» айтди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода Ширинов: «Бу мақсадда ҳеч қаерга борманг, расмийлар тергов қилмоқда», дейди.

Глава таджикской диаспоры в Иркутске обращается к мигрантам: не предпринимайте актов возмездия
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:06 0:00

Иркутскдаги тожиклар жамияти раҳбарининг Озоди радиосига айтишича, шу кунгача ҳодисага алоқадор бир неча маҳаллий аҳоли, шунингдек, бир тожик фуқароси «можаро қўзғатган»ликда гумонланиб ҳибсга олинган.

«Интерфакс»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар беришича, отишма дастлаб икки маҳаллий аҳоли ва қурилиш майдончасида ишлаётган олти тожик муҳожири ўртасида содир бўлган. «Кейин маҳаллий аҳоли муҳожирлар яшайдиган трейлерга ҳужум қилишди. Ҳодисанинг барча иштирокчиларининг шахси аниқланди», — деди манба.

Иркутскдаги тожиклар жамияти раҳбари Алишер Шириновга кўра, можаро маҳаллий аҳолининг икки тожик муҳожирини дўкон ёнида ҳақорат қилганидан бошланган.Ёшлар муштлашган. Охир-оқибат, ҳамма бир-биридан ажралиб кетди, можаронинг барча иштирокчилари тарқалиб кетишди. Аммо ярим тундан кейин 20-30 га яқин одам муҳожирлар яшаётган қурилиш машинаси олдига келиб, уни ёқиб юборишган», — деди манба.

«Московский комсомолец” нашрининг ёзишича, можаро мигрантларнинг икки маҳаллий қиз билан гаплашишга урингани билан бошлангани аниқланган.

Айрим экспертларнинг фикрича, Россияда ксенофобия кучайиб бораётгани бундай можаролар марказида.

Ҳар йили 1 миллиондан ортиқ Тожикистон фуқароси Россия Федерациясига ишлаш учун боради. Ўтган йили Россиядан ўз ватанига 300 дона «юк-200» етказилган бўлса, аввалроқ уларнинг сони йилига 600-800 тага етган. Ўлим сабаблари ҳар хил — бахтсиз ҳодисалар, қотилликлар, йўл-транспорт ҳодисалари, касалликлар.

XS
SM
MD
LG