Ссылки доступа

Термизда ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказади


Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятида 17 ноябрдан 24 ноябргача “Ҳамкорлик-2021” машғулотини ўтказади.

Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг 15 ноябрда билдиришича, ҳарбий машғулотлар Термиз полигонида бўлиб ўтади.

Машғулотда Қозоғистон армиясининг юздан ортиқ аскари, Су-30СМ кўп функцияли қирувчи самолётлар, С-295 ҳарбий юк ташувчи самолётлар ҳамда учувчисиз бошқариладиган учувчи аппаратлар иштирок этади.

Бу бир ой ичида ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари ўтказаётган иккинчи машғулотдир. Биринчи машғулот 3-8 ноябрь кунлари “Қалқон-2021” номи остида Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги “Гвардейский” ва “Матибулоқ” полигонларида бўлиб ўтган эди.

Афғонистонда 15 август куни Толибон ҳокимиятни босиб олганидан сўнг шу кунгача Ўзбекистон Тожикистон ва Россия билан ҳамкорликда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказди.

XS
SM
MD
LG