Ссылки доступа

Pfizer коронавирусга қарши янги Paxlovid дорисини Ўзбекистонда рўйхатга олиш учун ариза берди


АҚШнинг Pfizer ширкати коронавирусга қарши ўзи ишлаб чиққан янги дори - Paxlovid таблеткасини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берди. Spot нашрининг билдиришича, Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигига талабнома 11 ноябрь куни келиб тушган.

Ноябрь ойининг бошида Pfizer ўзининг янги коронавирус таблеткаси Paxlovid 89 фоиз самарали эканлигини эълон қилган эди.

Ширкатнинг билдиришича, таблетка синовида енгил ва ўртача даражадаги коронавирус билан касалланган 1200 нафар киши иштирок этган. Таблеткаларни қабул қилган 607 кишидан иборат гуруҳда фақат 6 киши касалхонага ётқизилган, ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Pfizer Paxlovid таблеткасидан фойдаланишга рухсат олиш учун ҳужжат тайёрлаётгани айтилган. Pfizer ўтган йилнинг ноябрида BioNTech билан ҳамкорликда коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиққан эди.

Ўзбекистонда 12 -18 ёш оралиғидаги болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилган эди. Айни вакцина катта ёшдагиларни эмлашда ҳам қўлланилмоқда.

XS
SM
MD
LG