Ссылки доступа

“Ўздонмаҳсулот” тугатилади, ширкат корхоналари тадбиркорларга сотилади


Ўзбекистонда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик ширкати тизимидаги корхоналар тадбиркорлик субъектларига сотилади, шундан сўнг ширкат қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.

Бу ҳақда президент Ш. Мирзиёев томонидан шу йил 15 ноябрида имзоланган “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорда билдирилган.

Мазкур қарор “қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, ғалланинг керакли бўлган ҳажмидан ташқари давлат харидларидан тўлиқ воз кечиш ҳисобига инвестициявий жозибадорликни ошириш, ғалла донини биржа савдоларида чекловларсиз сотишга имкон яратиш мақсадида” қабул қилингани айтилмоқда.

Қарор билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 – 2022 йилларда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарини ғаллачилик кластери ташкил этиш таклифини билдирган тадбиркорлик субъектларига сотиш учун баҳолаш ва фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шартида очиқ савдоларга қўйиш ҳамда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарига тегишли 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехларини ушбу корхоналарнинг солиқ ва Жамғарма олдидаги қарздорлигини (улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек, объектни ўтказиш натижасида юзага келадиган солиқларни ҳам инобатга олган ҳолда) объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Уруғчиликни ривожлантириш марказига бериш ва тўлиқ модернизация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар тадбиркорлик субъектларига сотилгандан сўнг акциядорлик компаниясини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши лозим.

XS
SM
MD
LG