Ссылки доступа

ЕИ Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб берувчи хаб ташкил этишга кўмаклашмоқчи


Европа Иттифоқи Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб берувчи хаб ташкил этиш масаласида Ўзбекистонга кўмак кўрсатиш ниятини билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининиг билдиришича, бу борада 15 ноябрь куни ўзбек президентининг Афғонистон бўйича вакили Исматулла Эргашевнинг Афғонистон бўича ЕИ махсус вакили Томас Никлассон ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди.

Вазирлик билдирувида айтилишича, Никлассон Ўзбекистоннинг Афғонистондан Европа фуқароларини эвакуация қилишдаги ҳамкорлигини юқори баҳолаган ва бундан буён ҳам Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўналишидаги ҳамкорликни фаол давом эттирилишига қизиқиш билдирган.

Октябрнинг ўрталарида БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдамни Ўзбекистон орқали етказиб бериши хабар қилинган эди. Ўшанда Termez Cargo Centre логистика марказига БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармасининг Афғонистонга мўлжалланган 100 тонналик инсонпарварлик ёрдами олиб келинган, бу ёрдам юк машиналарида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташилиши керак эди.

Аммо 28 октябрда Толибон ҳаракати шакллантирган ҳукумат БМТнинг Термиздаги инсонпарварлик ёрдамини Афғонистонга олиб киришга ҳозирча рухсат бермагани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG