Ссылки доступа

Қирғизистонда сайловчиларнинг порахўрлик хавфини бартараф этиш мақсадида тўловлар электрон кузатилади


Электрон ҳамён ва тўлов терминаллари орқали сайловчиларнинг порахўрлик билан боғлиқ хавф-хатарлари, жумладан, хорижий манбалардан тўловлар ҳам қатъий назоратга олинади. Бу ҳақда Сайлов ва референдум ўтказиш марказий комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни МСКда бошқармалар ўртасида йиғилиш бўлиб, унда сайлов фондларининг махсус ҳисоб варақларидан ташқари фойдаланилган ҳисобга олинмаган маблағлар тўғрисида маълумот олиш масаласи муҳокама қилинган.

Сайлов даврида Марказий сайлов комиссияси, Миллий банк, тижорат банклари ва Давлат молиявий разведка хизмати томонидан банк тўловлари, банклар ва мобил алоқа операторлари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловалари орқали амалга оширилаётган тўловлар мониторинги олиб борилиши белгиланди. Сайлов санасидан икки ҳафта олдин ва сайловдан кейинги 18 декабргача бўлган даврга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу билан бирга, МСК сайлов фондларидан ташқари маблағлардан фойдаланиш жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, депутатликка номзод ва партия рўйхатларини бекор қилиш учун асос бўлишини ҳамда 260 минг сомгача (3 минг АҚШ долларига яқин) ёки сайловчиларга пора берганлик учун 2,5 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилганини эслатди

Қирғизистонда парламент сайловлари 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бугунга қадар 21 партия рўйхатга олинди, бир мандат сайлов округлари бўйича 300 дан ортиқ номзод рўйхатга олинди. Бу сафар Жўқорғи Кенгес 90 нафар депутат сайланади, улардан 54 нафари – партиявий тизимга кўра, 36 нафари бир мандат сайлов округлари бўйича.

XS
SM
MD
LG