Ссылки доступа

Аввалроқ РФда Қирғизистон илтимосига биноан қўлга олинган Тожикистон фуқароси Жўраев озод қилинди


Диловар Джураев

Қирғизистон расмийлари талабига биноан 8 ноябрь куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида қўлга олинган Тожикистон фуқароси Диловар Жўраев ҳибсдан озод этилди, деб хабар берди Тожикистон Бош прокуратураси. Жўраевнинг ўзи эса у қочиб кетмаслик тўғрисидаги тилхат билан қўйиб юборилганини таъкидлади.

Исфаралик Диловар Жўраев тожикистонликни чегарадаги бўлинмаган ҳудудда тартибсизликлар ва безорилик уюштирганликда айблаган Бишкек илтимосига кўра ҳибсга олинган.

Россия Федерацияси Бош прокуратурасига Қирғизистон расмийларининг илтимосини кўриб чиқмасдан қолдириш ва ҳибсдан озод этишни сўраб хат юборилганидан сўнг 52 ёшли Диловар Жўраев ҳибсдан озод этилди. «Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбариятидан Россия Федерацияси Бош прокуратураси раҳбариятига самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этилди», — дейилади Тожикистон назорат органи матбуот маркази хабарида.

Диловар Жўраев тергов ҳибсхонасидан чиққанидан сўнг Озоди радиосига берган интервьюсида уйда оиласи ва яқинлари билан эканини айтди. «Ҳа, мени озод қилишди, лекин кетмаслик тўғрисида тилхат билан. Демак, бу ишнинг охири эмас... Бундан ташқари, суд Россия фуқаролигимни бекор қилди. Экстрадиция ҳақидаги қарор бекор қилингандан кейингина ариза бериш имкониятига эга бўламан», — деди у.

Жўряев ҳибсга олинганидан кейин Новосибирскдаги 1 тергов изоляторига жойлаштирилди.

Тожикистон Бош прокуратураси 13 ноябрь куни Россия Федерацияси Бош прокуратураси раҳбариятига йўллаган мактубида Диловар Жўраевга қўйилган айбловлар сиёсий сабабларга кўра эканлигини, шу сабабли «Бишкек илтимосини кўриб чиқмасдан қолдиришни сўрайди» ва Тожикистон фуқароси ҳибсдан озод қилинсин» дейилади.

Тожикистон Бош прокуратурасининг Москвага мактуби Қирғизистон Омбудсманı идораси Тожикистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Умед Бобозодадан тожик чегарачилари томонидан қўлга олинган Қирғизистон Республикаси фуқароларига нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишни сўраганидан бир кун ўтиб юборилган. Қўлга олинганлар Лейлек тумани аҳолиси Саидаҳмед Ортиқов ва Нўмон Самадовлардир.

“Саидаҳмед Ортиқовнинг рафиқаси Наргиза Ортиқовага кўра, унинг эри ва куёви (Нўмон Самадов) ҳали уйга қайтмаган ва улардан хабар йўқ, бироқ улар Хўжанддаги тергов изоляторида экани ҳақида маълумотлар бор ва улар қаерда қийноққа солинмоқда», — дейилади Қирғизистон Республикаси Омбудсманининг мурожаатида.

13 ноябрь куни Тожикистон назорат органи матбуот маркази ҳам Тожикистон Бош прокуратураси Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасига Тожикистонга нисбатан айбловлар бўйича асоссиз жиноий иш қўзғатиш амалиётини тўхтатиш сўрови билан сўров юборгани ҳақида хабар берди.

Қирғиз-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970 километр бўлиб, бугунги кунда шундан бор-йўғи 519 километри делимитация ва демаркация қилинган.Қўшни давлатлар аҳолиси ва чегарачилар ўртасида давлат чегараси чизиғи ноаниқ бўлганлиги сабабли, кириш ҳуқуқи бўйича тез-тез тўқнашувлар содир бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG