Ссылки доступа

Польша чегарачилари Беларусь билан чегарани ёриб ўтмоқчи бўлган мигрантларга қарши газ қўллади


Польша чегарачилари Беларусь билан чегарадаги тўсиқларни бузиб, Европа Иттифоқига ўтмоқчи бўлган мигрантларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичларни қўллади.

Тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 12дан 13гача содир бўлди. Мигрантларнинг бир гуруҳи “Брузги” назорат ўтказиш пунктида Польша чегарачиларини тошбўрон қилган. Польша чегарачилари уларга нисбатан дастлаб кўздан ёш сиздирувчи газ, кейин эса шовқинли гранаталарни қўллади.

Польша ҳарбийларига кўра, мигрантларда ҳам шовқинли гранаталар ва противогазлар бўлган. Польша томони бу воситаларни мигрантларга Беларусь чегарачилари берганини гумон қилмоқда.

Озодликнинг беларусь хизмати мигрантлар НЎМга Беларуснинг қуролланган кучишлатар тузилмалари ходимлари ҳамроҳлигида келишганини ёзган. Беларусь чегарани қўриқлаш қўмитаси “Брузги” чегара масканида “яхши ниятда ЕИ ҳудудига ўтмоқчи бўлаётган” 2100 нафар мигрант борлигини маълум қилган.

Польша расмийлари беларуслик чегарачилар ёш болали аёлларни атайлаб колонна олдига чиқарганини таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG