Ссылки доступа

Украинада коронавирусга қарши вакцинанинг икки дозасини олганларга пул тўланади


Украинада коронавирусга қарши вакцинанинг икки дозасини олганларга давлат бюджетидан минг гривна, яъни тақрибан 38 доллардан пул тўланади. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский ўз видеомурожаатида маълум қилди.

Вакцина олганларга пул 19 декабрдан тўлана бошланади. Бунинг учун 2022 йил бюджетидан 228 миллион доллар пул ажратилган. Мазкур дастур фақат бир-неча ой амал қилади.

Бугунги кунда Украинада коронавирус кучаймоқда. Қатор вилоятлар, жумладан, пойтахт Киев ҳам қизил ҳудудга айланди. Шу кунгача Украина аҳолисининг фақат учдан бир қисмигина эмловдан ўтган.

Ноябрнинг бошларида Киевда мажбурий эмлашга қарши норозилик намойишлари ўтказган ва парламентдан пандемия оқибатида жорий этилган чекловларни бекор қилишни талаб этган эди.

XS
SM
MD
LG