Ссылки доступа

Халқаро рейтинг: Ўзбекистонда инглиз тилини билиш даражаси “жуда паст”лигича қолмоқда


Аҳоли ўртасида инглиз тилини билиш бўйича EF English Proficiency Index рейтингида Ўзбекистон жорий йилда 122 мамлакат орасида 88-ўринни эгаллади. Бу ўтган бир йил ичида инглиз тилини билиш бўйича мамлакат позицияси ўзгармаганини кўрсатади.

Рейтингдан келиб чиқилса, Албания билан Сурия ўртасидан жой олган Ўзбекистон бу йил ҳам аҳолиси инглиз тилини “жуда паст” ўзлаштирган давлатлар қаторида қолаверган.

Рейтингда мамлакатлар аҳолисининг инглиз тилини билиш даражасига қараб 5 тоифага (“жуда юқори”, “юқори”, “ўртача”, “паст”, “жуда паст”) бўлинган.

Бу йилги рўйхат бошида аҳолиси инглизчани “жуда юқори” даражада ўзлаштирган Ҳолландия, Австрия, Дания, Сингапур ва Норвегия каби давлатлар турибди. Рўйхат охиридан эса Ливия, Руанда, Конго, Жанубий Судан ва Яман каби мамлакатлар ўрин олган.

Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қозоғистон рейтингда 96-ўринга, Қирғизистон 101-ўринга, Тожикистон эса 103-ўринга қўйилган. Туркманистон рейтингга киритилган эмас.

Тадқиқот дунё бўйлаб 30 ёшдан ошганлар орасида инглиз тилини ўзлаштириш даражаси ўсганини кўрсатган.

XS
SM
MD
LG