Ички ишлар органларининг маълум қилишича, Мавжигул Ғарибова Рашт тумани Яшм қишлоғида яшовчи фуқарога тош отган. Мазкур айблов асосида 65 ёшли аёл 5 йилдан 7 йилгача қамалиши мумкин.
Икки ҳафта олдин Жунайдилло Худоёровга нисбатан ҳам безорилик моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган эди.
Мавжигул Ғарибова 2019 йилда Рашт туманига келган президент Эмомали Раҳмон билан учрашишни талаб қилгани учун ҳам қўлга олинган эди. Ўшанда у ноҳақ қамлган ўғли ҳақида президентга айтмоқчи бўлган. Ғарибова милиция бўлимида 6 соат ушлаб турилгач қўйиб юборилган.
2017 йилда блогер Жунайдулло Худоёров Тожикистонда тақиқланган салафийлар оқимига мансубликда айбланиб 5 йилга қамалган эди. Прокурор судда Худоёровнинг айбини тасдиқловчи далиллар қаторида унинг ижтимоий тармоқлардаги бир қанча постлар остида қолдирган шарҳларини келтирган эди. Худоёров бу айбловни “сохта” деб атаган.
Жунайдулло Худоёров блогер қаторида Тожикистон ҳукумати расмийлари фаолиятини ижтимоий тармоқларда танқид қилиб келади.