Ссылки доступа

Қирғизистон Омбудсмани Тожикистонда қўлга олинган фуқароси юзасидан ҳозирча жавоб олмаган


Қирғизистон Омбудсман бошқармаси икки ой аввал Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган Қирғизистон Республикаси фуқароси Саидахмет Ортиқов юзасидан Тожикистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманига қилган мурожаатига ҳозирча жавоб олмаган.

17 ноябрь куни Акийкатчи аппаратидаги манбанинг маълум қилинишича, 11 ноябрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Омбудсманга расмий хат юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли Саидахмет Ортиқов 16 сентябрь куни «давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш»да гумонланиб қўлга олинган эди. Ҳозир у Хўжанд шаҳридаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Ҳибсга олинган шахснинг қариндошлари у ҳибсда қийноққа солинганини ва аллақачон икки марта касалхонада бўлганини даъво қилмоқда. Унинг рафиқаси ва беш фарзанди Қирғизистон ҳукумати ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Бир ҳафта олдин унинг қариндошлари ҳатто ҳукумат уйи олдидаги пикетга ҳам чиқишган. Улар билан Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов учрашди ва улар бу маълумотларни ваколатли органларга етказишга ва Қирғизистон фуқароларини озод қилишда ёрдам беришга ваъда берди.

XS
SM
MD
LG