Ссылки доступа

ХТВ вазири номзоди АКТ раҳбари, собиқ элчи номзоди эса ХТВ вазири лавозимига маъқулланди


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Шерзод Шерматов шу пайтгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган эди

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига Шерзод Шерматов номзодини, Халқ таълими вазири лавозимига эса Бахтиёр Саидов номзодини кўриб чиққанлар ва маъқуллаганлар.

Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Шерзод Шерматов бундан аввал Халқ таълими вазири лавозимида, Бахтиёр Саидов эса Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида ишлаган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг аввалги раҳбари Шуҳрат Содиқов Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши билан боғлиқ можаро ортидан шу йил 4 ноябрида ишдан олинган эди.

Аввалроқ Қонунчилик палатаси депутатлари Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раҳбари Беҳзод Мусаев номзодини соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқуллашган эди.

XS
SM
MD
LG