Ссылки доступа

Туркманистонда 20 нафар тадбиркорга интернетдан фойдаланиш тақиқланди


Вместо смартфонов предпринимателям раздают старые телефоны без функции доступа в сеть

Жаҳонда интернет эркин бўлмаган мамлакатлар рейтингидан ўрин олган Туркманистон ҳукумати VPN орқали тармоққа уланмоқчи бўлаётган фойдаланувчиларга қарши курашни кучайтирди.

Озодлик радиоси туркман хизматининг билдиришича, Лебап вилоятида VPN сервисидан фойдаланиб келган 20 тадбиркорга интернетдан фойдаланишни тақиқлади. Хабарда айтилишича, бу тадбиркорлар асосан тўйларни фотосуратга ва видеога олиш билан шуғулланган.

Расмийлар улар VPN сервисидан фойдаланиб ҳукуматга қарши варақаларни ва материалларни тармоққа сиздириши мумкунлигидан ташвишланмоқда.

Гувоҳларнинг айтишларича, Лебап вилоятининг Фарап ва Дарғаната этрапларидан бўлган мазкур тадбиркорларга интернетдан фойдаланиш суд қарори асосида тақиқланган. Суд уларни 2025 йилгача интернетдан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисида ажрим чиқарган.

Хабарда таъкидланишича, суд қарори ортидан тадбиркорларнинг уйларида Wi-Fi ўчирилган. Уларнинг ва оила аъзоларининг уяли телефонлари ҳам мобил интернет хизматидан узиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG