Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 17 ноябрь куни соат 18:00 атрофида Аламудун ИИБ навбатчилик пунктига йўл тўсиб қўйилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, воқеа жойида жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари иш олиб бориб, йўлни тўсган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказмоқда. Ҳодиса жойига Чуй вилояти ИИБ ва Аламудун тумани ИИБ раҳбарияти ҳам етиб боришган.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан тарқатилаган видеолардан одамларнинг йўл устида тургани сабаб автоуловлар тирбантлиги юзага келганини кўриш мумкин.