Ссылки доступа

ММАнинг ўзбек жангчиси коронавирус тўғрисида баҳслашган шифокорни ўлдириб қўйди


АҚШнинг Гуам оролида Россия номидан аралаш жангларда иштирок этаётган асли ўзбекистонлик Акмал Хожиев шифокор Миран Рибатини пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб, қамоққа олинди. У 17 ноябрь куни судга олиб келиниши кутилмоқда.

27 ёшли Акмал Хожиев Миран Рибати билан дўстона муносабатда бўлган. Рибати 7 ноябрь куни Хожиевнинг уйига меҳмонга келган. Хожиевнинг уйида Рибатидан ташқари яна 2 аёл – онаси ва синглиси бўлган. Мезбон ва меҳмон COVID-19га қарши вакцина масаласида баҳслашиб қолган.

Вакцинацияга қарши эканини ижтимоий тармоқларда очиқ айтиб, ўз обуначиларини эмлашдан бош тортишга чақириб келган Хожиев даҳанаки айтишув ортидан Рибатини бўға бошлайди ва стол устидаги косада турган суякни олиб, унинг бўйин қисмига санчади.

Рибати аёлларнинг аралашуви билан Хожиевнинг қўлидан чиқиб қочмоқчи бўлади. Аммо жангчи уни қувиб етиб, танасига бир неча маротаба пичоқ уради.

Хожиев полицияга қаршилик кўрсатмай, таслим бўлган ва Рибатини ўлдирганини тан олган.

Акмал Хожиев Самарқандда туғилган ва кейинчалик Санкт-Петербургга кўчиб ўтган. Сўнгги уч йилда у Гуамда яшаб, ўша ерда машқланаётган эди.

Хожиев шу кунгача профессионал рингда 4 жанг ўтказган. Бу жангларнинг учтасини ғалаба билан, биттасини мағлубият билан якунлаган.

XS
SM
MD
LG