Ссылки доступа

Энергетика вазирлиги газ заправкаларида иш вақти чекланишини маълум қилди


Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетгани туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинади.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, бундан кўзланган мақсад “биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат”.

Вазирлик газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чеклов чоралари ҳарорат бироз кўтарилгунга қадар давом этиши, шундан сўнг АГТКШ аввалги тартибда ишлаш режимига ўтишини билдирган, бироқ чеклов амалда бўлган санага аниқлик киритган эмас. Маълумотларга кўра, шохобчалар фаолияти оқшомги ва тунги вақтларда чекланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида ҳарорат пасайгани ортидан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтида чеклов жорий қилиниши аввал ҳам кўп марта кузатилган.

XS
SM
MD
LG