Ссылки доступа

Мирзиёев Москвага 19 ноябрда боради


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Москва шаҳрида икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказадилар, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

14 ноябрь куни “Россия 1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида “Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Москвага ташриф қилади ва Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашади”, деб маълум қилинган эди.

Мазкур дастурда Мирзиёевнинг Москвага келиши “муҳим воқеа” сифатида талқин қилинди.

Мирзиёв ва Путин учрашуви доирасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев сайловда ғалаба қозонгани эълон қилиниб, президент сифатида қасамёдга келтирилганидан сўнг 11–12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммитида иштирок этди.

Россия Мирзиёев иккинчи муддатга сайланган президент сифатида ташриф қилган иккинчи давлат бўлади.

XS
SM
MD
LG