Ссылки доступа

АҚШ сенаторлари Туркманистон президентини сиёсий тутқунларни озод қилишга чақирди


АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовни мамлакатдаги сиёсий тутқунларни озод қилишга чақирди.

Сенаторлар Дик Дурбин, Патрик Лихи, Шеррод Браун ва АҚШ махсус вакили Том Малиновски президент Бердимуҳаммедовга ёзган мактубларида сиёсий тутқунлар қаторида журналист Нургелди Халиқов, врач Хурсаной Исматуллаева ва фаол Гулгелди Аннаниязоваларни тилга олган.

“Туркманистон сизнинг раҳбарлигингиз остида халқаро институтлар, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш каби амбицияли дастурларни амалга оширмоқчи бўлаяпти. Бундан мақсад жаҳон ҳамжамияти эътиборини мамлакат иқтисодиётига қаратишдир. Бу каби ниятларнинг амалга оширилиши, албатта, сизнинг мамлакатингиздаги инсон ҳуқуқларига бўлган муносабатнинг ўзгаришига боғлиқдир”,-дейилади мактубда.

Гурбангули Бердимуҳаммедов 2006 йилдан бери Туркманистонни бошқариб келмоқда. У мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурат Ниёзов каби авторитар бошқарув усулини танлаган.

XS
SM
MD
LG