Ссылки доступа

Қирғизистон илтимосига кўра Россияда қўлга олинган Тожикистон фуқароси Йўлдошев қўйиб юборилди


Комилджон Юлдошев
Комилджон Юлдошев

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон талаби билан ҳибсга олинган Тожикистон фуқароси Комилжон Йўлдошевни озод қилди.

Исфара шаҳрида яшовчи Комилжон Йўлдошев 16 ноябрь куни Москванинг Домодедово аэропортида қўлга олинган. Унга «Қирғизистон расмийлари томонидан қидирувда экани ва ҳибсга олиниши» айтилган.

18 ноябрь куни Комилжон Йўлдошевнинг яқинларидан бири Озодлик радиосига бугун эрталаб қўйиб юборилганини айтди. Комилжоннинг ўзи ҳам қисқа телефон суҳбатида буни тасдиқлади.

17 ноябрь, чоршанба куни Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси Йўлдошевнинг қариндошлари мурожаат қилганидан сўнг «Домодедово» аэропортидаги ҳуқуқ-тартибот идораларига ишнинг ҳолатларини атрофлича ойдинлаштириш бўйича сўров юборганини айтди.

Комилжон Йўлдошев Қирғизистон билан чегарада жойлашган Сурхнинг Исфара қишлоғида туғилган. Унинг яқинларига кўра, Қирғизистон ҳукумати Комилжонни чегарадаги можарода қатнашганликда айблаган, гарчи у «ҳеч қандай чегара тўқнашувида қатнашмаган». Бишкек Йўлдошев нимада гумон қилинаётганига ҳозирча ойдинлик киритмаган.

Комилжон Йўлдошев Қирғизистон илтимоси билан Россияда ҳибсга олинган ягона Тожикистон фуқароси эмас. Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари талаби билан Россияда қўлга олинган Тожикистон фуқароси Диловар Жўраев 16 ноябрь куни озодликка чиқди. Бишкек исфаралик 52 ёшли Диловар Жўраевни «безорилик» ва «миллатлараро адоват қўзғатиш»да айбламоқда.

Июль ойида Бошқирдистоннинг Кугарчинский тумани прокуратураси беш ой ўтиб ҳибсдан Тожикистон фуқароси Фурқат Абдуфаттоевни озод қилди, у ҳам Қирғизистон сўрови билан ҳибсга олинган.

13 ноябрь куни Тожикистон Бош прокуратураси Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасига Тожикистон фуқаролари билан давлат чегарасида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб, асоссиз жиноят ишини қўзғатиш амалиётини тўхтатиш сўрови билан сўров юборди.

Тожик-қирғиз чегарасида сўнгги йирик қуролли тўқнашув жорий йилнинг апрель ойи охирида содир бўлган эди. Тўқнашувлар чоғида ҳар икки томондан 55 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар турли даражадаги оғирликдаги жароҳатлар олди, ўнлаб уйлар ёнди. Душанбе ва Бишкек бир-бирини қуролли тўқнашувда айблаб, унинг иштирокчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатган. Тергов қандай якунлангани маълум қилинмаган.

XS
SM
MD
LG