Ссылки доступа

Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан қиймати илк маротаба 10 800 сўмдан ошди


Ўзбекистондаги қатор банкларда 18 ноябрь куни доллар биринчи марта 10 810 сўмдан сотила бошланди. Бу Ўзбекистонда қайд этилган янги максимал кўрсаткич бўлди. Банкларда доллар 10700 - 10760 сўмдан олинмоқда.

Марказий банк 17 ноябрда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилган. Мазкур ҳужжатга асосан 18 ноябрдан бошлаб бир долларнинг қиймати 10 755 сўм 26 тийин қилиб белгиланган.

Ҳисоб палатасининг янги йил бюджети лойиҳасига берилган ҳисоботида қайд этилишича, 2022 йилда 1 АҚШ долларининг қиймати 11 321 сўмдан ортиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG