Ссылки доступа

Фарғона вилоятида ота ва ўғил ис газидан вафот этди


Фарғона тумани “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғини “Само” кўчасида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А. ва у билан бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б. 18 ноябрга ўтар кечаси ўз уйида ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот тарқатди.

“Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади”, дейилган ИИБ хабарномасида.

Ўтган ой охирида Озодлик 10 кун ичида Самарқанд вилоятида ис газидан заҳарланиш бўйича тўртта ҳолат қайд этилгани, бунинг ортидан 8 киши вафот этгани ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG