Ссылки доступа

Тожикистондан узум олиб кетаётган ўнлаб юк машиналари Россия божхонасидан ўтказилмади


Тожикистондан Россияга узум олиб кетаётган 50 га яқин юк машинаси Сагарчин (Оренбург) ва Троицкий (Челябинск) божхона постларидан ўтказилмади.

Ўн кундан ортиқ совуқда қолиб кетганини даъво қилаётган ҳайдовчилар, уларга ушбу вазият борасида ҳеч ким маълумот бермаётганини айтди. Тожикистоннинг Уфадаги консуллиги муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

20 тонна «Тоифи» навли тожик узумини Россияга олиб кетаётган юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси Абубакр Ашуралиев бу давлатга ҳар қанча уринмасин кира олмаганини айтади. Унга кўра, россиялик божхоначилар 15 та юк машинасини тўхтатиб, юкларни текширган, натижада уларни божхонага постидан ўтишига рухсат бермаган.

«Ташқари жуда совуқ. Энди шундай ноқулай об-ҳаво шароитида биз бир неча кун машинада ўтириб, кутишга мажбурмиз», — деди у 19 ноябрь куни.

Россия божхона хизмати ўзининг расмий сайтида 16-17 ноябрь кунлари давлат чегарасининг Россия-Қозоғистон участкаси яқинида Россияга тақиқланган товарлар, биринчи навбатда, қалбаки маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида махсус операция ўтказганини маълум қилди. Бироқ тожик юк машиналари билан боғлиқ вазият ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Божхона пости вакили ҳайдовчиларга юк машиналари Ўзбекистон билан чегарада 20 тонна узум бўлган автомашиналардан бирида гиёҳванд моддалар топилгани сабабли қўлга олинганини айтди. Тожикистондан Россияга кетаётган автомобиллар аввал Ўзбекистондан ўтади.

Тожикистонлик ҳайдовчилар Озоди радиосига берган интервьюсида 2 ноябрь куни юк машиналаридан бирида 200 килограммга яқин гиёҳванд моддалар топилганини ҳам билишганини айтди.

Айни вақтда Тожикистоннинг Уфадаги бош консули Саид Имом 19 ноябрь куни Озоди радиосига тожикистонлик ҳайдовчилар Оренбургдаги “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктида қолиб кетгани ҳақида хабар олгани ва муаммони ҳал қилиш устида ишлаётганини айтди.

Тожикистон Россиядан нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат, ёғоч ва темир маҳсулотлари, Тожикистондан эса Россияга алюминий, пахта, қуритилган мева, мева ва сабзавотлар олиб келади. Бунгача Россия божхоначилари ҳужжатлар йўқлиги сабабли бир неча тонна тожик майиз, ўрик, олча ва гуручларини қайтариб олиб кетишган.

XS
SM
MD
LG