Бу ҳақда Озодлик радиосининг туркман хизмати мамлакат шарқидаги шаҳарларда жойлашган дўконлар ходимларига таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, қамоқхоналардаги фуқароларнинг оилалари ҳам озиқ-овқат рационидан маҳрум бўлиши мумкин. Бундан ташқари, мамлакатда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар субсидияланган маҳсулотларни сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Келгусида субсидияланган маҳсулотларни фақат айрим тоифадаги фуқароларга сотиш режалаштирилган. Буларга, оила аъзоларидан бири армияда бўлган оилалар, фахрийлар ва фронт ишчилари мақоми эгалари кириши режалаштирилган.
Туркманистон пойтахтида имтиёзли нархларда сотиладиган маҳсулотлар рўйхати одатда ун, ўсимлик мойи, товуқ оёқлари ва шакар, баъзан тухумни ўз ичига олади. Вилоятларда рўйхатга ун ва ўсимлик мойи ҳам қўшилади. Айрим ҳудудларда аҳоли ваъда қилинган маҳсулотларни бир неча ойдан бери кутишмоқда.