Ссылки доступа

Песков Олтой «турк дунёси харитаси»да марказ сифатида кўрсатилмаганидан норози бўлди


Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанга Россия ҳудудлари киритилган «Турк дунёси харитаси»нинг топширилишини шарҳлар экан, турк дунёсининг маркази Олтойда жойлашган бўлиши кераклигини айтди.

Песковнинг сўзларига кўра, Туркия туркий бирлик ғоясини «тарғиб қилмоқда» ва «бу нормал ҳолат». «Биргина нарса, Турк дунёсининг марказида ҳалигача харитада катта қизил юлдуз йўқлигидан афсусдаман», деди Песков ва бу марказ Туркияда эмас, Россия Федерацияси ҳудудидаги Олтойда бўлиши кераклигини айтди.

Россиянинг «Ведомости» газетасининг ёзишича, Кремль вакили ўз нутқида Қозоғистон билан чегарадош бўлган Олтой ўлкасини назарда тутган.

Ўтган ҳафта Туркия Миллатчилик Ҳаракати Партияси Twitter саҳифасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ва партия раҳбари Девлет Бахчелининг қўлларида Шимолий Кавказ республикалари, Россиянинг Краснодар ўлкаси ҳам қисман тасвирланган «турк дунёси харитаси» билан биргаликда тушган суратини нашр қиди. Твитда сиёсатчилар ушбу харитага изоҳ беришмаган.

Харитада Марказий Осиё республикалари билан биргаликда (Тожикистондан ташқари) Европадаги Болқон ҳудуди ва Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном райони ҳам туркий дунёнинг бир қисми сифатида белгиланган.

XS
SM
MD
LG