«Туркманистон ҳудудида жўнатилаётган почта жўнатмаларини юборувчи ва олувчининг почта манзиллари давлат тилида, Туркманистондан ташқарида эса манзил давлати тилида ёки Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган тильда расмийлаштирилиши керак», — дейилади янги қонунда.
Унгача амал қилган 2010 йилги қонунда почта жўнатмалари тили тартибга солинмаган бўлиб, хатлар манзиллари рус тилида ёзилган.
Туркманистонда давлат тили туркман тили бўлиб, рус тилининг мақоми ҳеч қандай тарзда кўрсатилмаган. Мамлакатда тўлиқ рус тилида ўқитиладиган битта мактаб бор бўлиб, Ашхобод ва бошқа вилоят марказларида рус синфлари мавжуд.
2020 йил сентябрь ойида Ашхобод шаҳридаги 64-ихтисослаштирилган мактабда рус тили синфлари ёпилган эди. Бунга ўз хавотирини билдирган Россия ТИВга Туркманистон таълим вазирлиги хавотирга асос йўқлигини маълум қилди.