Ссылки доступа

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги: Гвардия гарнизони ҳарбий қисмида зобит ўз жонига қасд қилди


Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Гвардия гарнизони ҳарбий қисмида офицер ҳалок бўлганини маълум қилди.

«Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Гвардия гарнизони ҳарбий қисмида офицер А. ўз жонига қасд қилди. Марҳумнинг ёнидан ўз жонига қасд қилишидан аввал ёзилган мактуб топилди», — дейилади сешанба куни ҳарбий идоранинг телеграм-каналида эълон қилган расмий баёнотида.

Унда айтилишича, ушбу факт бўйича тергов бошланган ва бошқа маълумотлар «тергов манфаати ва яқинларининг илтимосига биноан» ошкор этилмайди.

Бир кун аввал «Армия КЗ. Яна бир ҳақиқат» телеграм-каналида Жамбил вилояти Қўрдай тумани Ўтар қишлоғида Гвардия гарнизони аскарининг ўз юрагига отиб ўлдиргани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Бироқ ушбу хабар бироз муддатдан сўнг очириб ташланди. Orda.kz сайти марҳум Шарқий Қозоғистон вилоятининг Семей шаҳрида туғилганини хабар қилди. Хабарга кўра, марҳум ўз жонига қасд қилишидан аввал ёзган мактубида «ота-онаси ва қўмондонларидан кечирим сўраган».

XS
SM
MD
LG