Ссылки доступа

Болгариядаги йирик ЙТҲда 45 киши ҳалок бўлди


Болгария ғарбида йўловчи ташийдиган автобус иштирокидаги авария оқибатида камида 46 киши нобуд бўлди, етти киши куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор.

Йўл-транспорт ҳодисаси Боснек қишлоғига яқин трассада 23 ноябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат иккиларда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус йўл тўсиғига урилиб, кейин ёниб кетган.

Автобуснинг рақами Шимолий Македонияга оид бўлган. Бу мамлакат ички ишлар вазири Буяр Усмонийга кўра, автобус ичидаги сайёҳлар билан Туркиядан Скопьега қайтаётган бўлган.

Фожиа юз берган жойда бўлган Болгария ички ишлар вазири Бойко Рашков қурбонларнинг таналари “бутунлай ёниб кетган”ини билдирди.

Шимолий Македония бош вазири Зоран Заев, ВВС хабарига кўра, айни пайтда ҳодиса юзасидан болгариялик расмийлар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG