Ссылки доступа

Ижтимоий тармоқларда «Озодлик Радиоси» номидан Адахан Мадумаров ҳақидаги фейк хабар тарқатилди


Интернетда «Бутун Қирғизистон» партияси етакчиси Адахан Мадумаров Қирғизистондан қочиб кетгани ҳақида фейк хабарлар тарқалди.

Номаълум шахслар Мадумаровнинг мамлакатдан қочганлиги ҳақидаги хабарни «Озодлик Радиоси»нинг логотипи билан фотосурат шаклида тарқатишмоқда.

Ушбу фейк Facebook ижтимоий тармоғида 22 ноябрдан пайдо бўла бошлади. Айни пайтда «Бутун Қирғизистон» сиёсий кенгаши аъзоси Мирбек Мунарбек ўғли партия етакчиси сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун икки кун аввал Россияга жўнаб кетганини айтди. Унга кўра, Адахан Мадумаров 26 ноябрь куни Қирғизистонга қайтади.

«Озодлик Радиоси» қирғиз хизматининг барча янгилик, мақола, видео ва аудио материаллари azattyk.org ёки rus.azattyk.org расмий веб саҳифаларида жойлаштирилади. Ижтимоий тармоқлардаги (Instagram, Twitter, Facebook, YouTube, Telegram) саҳифалар эса тармоқ маъмурларининг махсус тасдиқланган (кўк) белгисини олган.

«Озодлик Радиоси» журналистлари ҳар доим ўзларининг барча материалларини фактлар ва тасдиқловчи маълумотлар билан таъминлашга ҳаракат қилишади. Тасдиқланмаган маълумотлар веб-сайтда чоп этилмайди ва радио орқали эфирга узатилмайди.

XS
SM
MD
LG