Ссылки доступа

Тожикистонда прокуратура собиқ суд ижрочиси Шамсиддиновга яна 7 йил муддат сўрамоқда


Саиднуриддин Шамсиддинов -- lawyer Saidnuriddin Shamsiddinov , undated
Саиднуриддин Шамсиддинов -- lawyer Saidnuriddin Shamsiddinov , undated

Хатлон вилоятининг маъмурий маркази Бўхтар шаҳар прокурори собиқ суд ижрочиси Саиднуриддин Шамсиддиновни яна 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда.

Бўхтар шаҳар прокурори ижтимоий тармоқларда Саиди Садр тахаллуси остида айрим прокурор ва судьяларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида танқидий постлар жойлаштирган собиқ суд ижрочиси Саиднуриддин Шамсиддиновга яна 7 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўради.

Расмийлар Шамсиддиновни Тожикистонда фаолияти тақиқланган «Гуруҳ 24» билан ҳамкорликда айбламоқда. Маҳкумнинг қариндошлари айбловни рад этишди.

Саиднуриддин Шамсиддинов 2020 йил охирида Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг етти моддаси, жумладан, ер олди-сотдисидаги ноқонуний битим, фирибгарлик ва қасддан ёлғон маълумот тарқатишда айбланган.

23 ноябрь куни Бохтар шаҳар судидаги манбанинг Озодилик Радиосининг тожик хизматига айтишича, Шамсиддинов ўтган пайшанба куни тақиқланган ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича янги иш билан айбланувчига айланган. Мухолифатдаги «Гуруҳ 24» етакчилари шу йил июнь ойида эълон қилган баёнотида Саиднуриддин Шамсиддиновнинг ташкилот билан алоқалари ва ҳамкорлигини қатъиян рад этган эди.

19 ноябрь куни интернетда Саиднуриддин Шамсиддиновнинг Тожикистон президенти ва Мажлиси Миллий раисига йўллаган видеомурожаати эълон қилинди.

Илгари суд ижрочиси, кейин эса адвокат бўлиб ишлаган Саиднуриддин Шамсиддинов Озофлик Радиосининг тожик хизматига унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида уч йил аввал гапириб берган эди.

Прокуратура ва жиноят иши бўйича судья Саиднуриддин Шамсиддинов тергов ва суд жараёнида унинг айби тўлиқ исботланганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG