Ссылки доступа

Россия Арманистон ва Озарбайжон билан музокаралар олиб боради


Президент Азербайджана Ильхам Алиев, премьер-министр Армении Никол Пашинян и президент России Владимир Путин (слева направо), январь, 2021 год 

26 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашади, дея хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.

Сочида бўлиб ўтадиган уч томонлама музокаралар ҳақидаги эълон сўнгги кунларда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида янги можаролар фонида пайдо бўлди. Икки давлат чегарасидаги вазият ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери таранглигича қолмоқда, ўша пайтдаги тўқнашувларда камида 6,5 минг киши ҳалок бўлган.

Бир йил аввал можаро Россия воситачилигида ҳал қилинган бўлиб, тузилган тинчлик шартномасига кўра, Тоғли Қорабоғ ва унга туташ ҳудудларнинг салмоқли қисми Боку назорати остида қолган.

Кремль матбуот хизмати музокаралар Владимир Путин ташаббуси билан ўтаётганини ва ўт очишни тўхтатишнинг бир йиллигига тўғри келишини таъкидлади. Путин, Алиев ва Пашиняннинг алоҳида суҳбатлари ҳам кўзда тутилган.

«Томонлар минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва тинч ҳаёт ўрнатиш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олишади. Савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини тиклаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади», — дейилади пресс-релизда.

Эслатиб ўтамиз, Никол Пашинян ва Илҳом Алиев охирги марта 2021 йилнинг январида Москвада учрашган эди.

XS
SM
MD
LG