Ссылки доступа

Социал-демократ Олаф Шольц Германия канцлери бўлади


Социал-демократлар лидери Олаф Шольц Германия канцлери сифатида Ангела Меркель ўрнини эгаллайди. Бу борада Бундестагга ўтган сайловда ғалаба қилган учта партия келишиб олди. Мазкур партиялар ҳукмрон коалицияни ташкил қилади.

Сайлов натижаларига кўра, социал -демократлар энг кўп овоз олди. Мазкур партия иккинчи зринни эгаллаган христиан демократлар билан биргаликда ҳукуматни шакллантирмоқда. Янги коалиция таркибига “Яшиллар” ва Эркин демолкратик партия ҳам киритилади.

Бундестагга сайлов сентябрь ойининг охирларида бўлиб ўтган эди. Ангела Меркель раҳбарлигидаги христиан демократлар бу сайловда ўтган сайловлардагидан оз овоз олди ва парламентдаги 48 та ўринни йўқотди. Социал-демократлар эса аввалгидан 53 та кўпроқ ўринни эгаллади.

Меркелнинг канцлерлик ваколати расман якунланган. Аммо у янги ҳукумат шакллантирилгунига қадар канцлер вазифасини бажаради.

XS
SM
MD
LG