Ссылки доступа

Кузбассдаги конда юз берган портлашда бир киши ҳалок бўлди, қирқдан ортиқ киши жароҳатланди


Шахта в Кемеровской области (архивное фото)

Кемерово вилоятининг Белово шаҳрида "Листвяжная" кўмир конида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди, 43 нафар кончи тан жароҳати олди. Бу ҳақда Кемерово вилояти губернатори Сергей Цивилёв маълум қилди.

Вилоят Табиий офатлар тиббиёт марказининг маълумотларига кўра, жабрланганларнинг барчаси тутундан заҳарланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Янгиланган маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида конда 285 нафар кончи бўлган, 236 нафари эвакуация қилинган. 48 кишининг қаерда эканлиги ҳозирча аниқланмаган.

Кузбассдаги шахтанинг тутун билан ифлосланиши натижасида 45 киши тан жароҳати олди, яна 48 нафар кончи ичкарида қолмоқда, деб хабар бермоқда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Портлаш 250 метр чуқурликда содир бўлган. Бунинг сабаби сифатида ускунанинг носозлиги версиялари ва табиий сабаблар кўрилмоқда, деди техник назорат хизматидаги агентлик манбаси.

XS
SM
MD
LG