Ссылки доступа

Тожикистоннинг шимолидаги пахта заводига ўт кетди


Тожикистон шимолидаги йирик пахта тозалаш заводларидан бирида ёнғин содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин 25 ноябрь куни соат 03:00 атрофида Матчин туманидаги «Музаффар Ко” корхонасида содир бўлган.

Манбага кўра, завод маҳаллий тадбиркор Салим Мирзоевга тегишли. Воқеа жойида бўлган туман ҳокимлиги вакилининг Озоди радиосига айтишича, ёнғинда 1 тоннадан ортиқ пахта ёниб кетган.

Сўғд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидаги манбанинг Озоди радиосига маълум қилишича, воқеа жойига 20 га яқин ўт ўчириш бригадалари жўнатилган ва ёнғин майдони 400 квадрат метрни ташкил этган».

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG