Ссылки доступа

Лондон суди Абрамовичнинг Путинга қарамлигига оид иддаоларни “туҳмат” деб топди


U.K. -- Russian billionaire and owner of Chelsea football club Roman Abramovich arrives at a division of the High Court in London, 31Aug2012

Лондон Юқори суди “Путиннинг одамлари. КГБ қандай қилиб Россияни қайтариб олди ва Ғарбга қарши ҳужумга ўтди?” номли китобдаги миллиардер Роман Абрамовичга оид тўққизта иддаони “туҳмат” деб топди.

Китобда, жумладан, Абрамович Лондоннинг “Челси” футбол клубини Путиннинг топшириғига кўра “Британияда таъсир кучига эга бўлиш” мақсадида сотиб олгани, шунингдек у Россия президентини ўз бойликларига шерик қилгани айтилган. Муаллиф наздида, миллиардер Путинга бўйсунмаган тақдирда унинг мол-дунёси давлатга ўтиб, ўзи қамоққа ташланган бўлур экан.

Жавобгар бўлмиш HarperCollins нашриёти вакиллари Абрамович туҳмат деб ҳисоблаётган гаплар бор-йўғи фикр ифодаси эканини уқтиришга уринишган. Бироқ суд китобда улар факт ўлароқ баён қилинган, деган қарорга келган.

Шу билан бирга, Юқори суд китобдаги “Роснефть” ширкати арз қилган тўрт парчадан учтаси унинг обрўсига путур етказмаслиги ҳақида қарор чиқарган.

Financial Times газетасининг Москвадаги собиқ мухбири Кэтрин Белтон ёзган “Путиннинг одамлари. КГБ қандай қилиб Россияни қайтариб олди ва Ғарбга қарши ҳужумга ўтди?” китоби Британияда ўтган йил апрелида чоп этилган.

Асар сотувга чиққанидан сўнг россиялик тадбиркорлар Роман Абрамович, Шалва Чигиринский, Михаил Фридман, Пётр Авен, шунингдек “Роснефть” ширкати муаллиф ҳамда HarperCollins нашриёти устидан судга даъво киритишган.

Кейинроқ HarperCollins Фридман ва Авеннинг КГБ билан 1980-йиллардаги алоқалари ҳақидаги бобларни китобдан олиб ташлаган ва улардан узр сўраган.

XS
SM
MD
LG