Ссылки доступа

Қозоғистон Хитойдан «юк оқимини тиклаш»ни илтимос қилди


Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин 25 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида Хитой расмийларидан Қозоғистон - Хитой товар оқимини тиклашда ёрдам беришни сўради.

Мамин «ХХР билан чегарадаги темир йўл ўтиш жойларидаги айни вазият транзит транспорт оқимларининг янада ошиши учун хавф туғдиришини» айтди ва «хитойлик ҳамкасбларига юк оқимини тиклаш ва кўпайтириш бўйича тезкор чоралар кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Хитой томони бу сўровга қандай муносабат билдиргани хабарда айтилмаган.

Ўтган йил охиридан бери Хитой кўплаб товарлар, жумладан, Қозоғистондан ёпиқ вагонларда дон, рангли металлар ва ўғитларни қабул қилмади. Юкни темир йўл орқали жўнатган қозоғистонлик экспортчилар миллион долларлаб зарар кўрганини маълум қилган, баъзилари эса бизнесни тўхтатишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, Хитой томони юкларни автомобиль транспортида ташишга ҳам чекловлар киритди.

XS
SM
MD
LG