Ссылки доступа

Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасидаги 2та назорат-ўтказиш пункти уч кунга ёпилади


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қизил-Қия-Автодорожний» ва «Ўзбекистон-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктлари автотранспорт воситалари ҳаракати учун уч кунга ёпилади. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат божхона хизмати хабар берди.

«1 декабрдан 3 декабргача бўлган даврда «Қизил-Қия-Автодорожний» (Қирғизистон) ва «Ўзбекистон-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу йўл ҳолатини янгилаш ва асфальт ётқизиш туфайли юз беради», дейилади Қирғизистон божхона хизмати маълумотида.

Кўрсатилган даврда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилиши «Дўстук-Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали амалга оширилади.

4 декабрдан «Қизил-Қия-автодорожний» ва «Ўзбекистон-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлай бошлайди.

XS
SM
MD
LG