Ссылки доступа

Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси олдига юзлаб одам тўпланди


Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида йиғилган тожикистонликлар, 2021 йил 25 ноябри

Москванинг Гранатная кўчасида жойлашган Тожикистон элчихонаси биноси олдига 25 ноябрь куни юзлаб тожикистонлик тўпланди.

Хабар қилинишича, полиция дипломатик ваколатхонага кириш жойини тўсишга ва ёндош кўчаларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга мажбур бўлган. Қўлга олинганлар ҳақида маълумот берилганича йўқ.

Одамлар элчихонага Тожикистоннинг Тавдем қишлоғида туғилган 27 ёшли Гулбиддин Зиёбековнинг ўлдирилиши муносабати билан келишган. У қидирувда бўлган ва, ҳуқуқ-тартибот идоралари талқинига кўра, қўлга олиш чоғида тўппончадан ўт очган, натижада жавоб ўқидан яраланган. Аммо гувоҳлар Зиёбеков қўлга олинганидан сўнг ўлдирилганини иддао қилишмоқда.

Тожикистон расмийлари Зиёбековни уюшган гуруҳ бўлиб гаровга олиш ва миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишда гумон қилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилишган. Маҳаллий прокуратура иддаосича, ўтган йил февралида Зиёбеков ва унинг бир таниши “Роштқалъа тумани прокурори ёрдамчисини гаровга олиб, саккиз соат давомида қийноққа солишган ва калтаклашган”.

Ўз навбатида Роштқалъа туманидан бўлган тожикистонликлардан бири Зиёбеков прокуратура ходимини фақат урганини сўзлаб берган. Бунга прокурор ёрдамчисининг ўша ерлик бир аёлга у билан жинсий яқинлик қилишни таклиф қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG