Ссылки доступа

ОТБ Тошкент вилоятида сув таъминотини яхшилаш учун 160 млн доллардан зиёд қарз ажратди


Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тошкент вилоятида оқава сувларни интеграциялашган тарзда бошқариш тизимини ишлаб чиқишда кўмаклашиш учун Ўзбекистонга 161 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратди.

Банк матбуот хизмати маълумотига кўра, қарз маблағи вилоятда сув таъминоти ва канализация хизматини яхшилашга ёрдам бериши керак.

Хабарномада қайд этилишича, Тошкент вилоятида канализация тизимларига аҳолининг 20 фоиздан камроғи уланган. Вилоятдаги шаҳарларда канализация тизими 1991 йилдан бери кенгайтирилган эмас.

ОТБ дастаклаётган лойиҳа доирасида Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл ва Чинозда марказлашган оқава сув тизимлари янгиланади.

Лойиҳага мувофиқ, тозалаш иншоотлари ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 800 минг нафардан зиёд аҳоли уйларига сув ҳисоблагичлари ўрнатиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG