Ссылки доступа

Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтди


Участники XV саммита Организации Экономического Сотрудничества. 28 ноября 2021 года, Ашхабад.
Участники XV саммита Организации Экономического Сотрудничества. 28 ноября 2021 года, Ашхабад.

28 январь куни Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммити бўлиб ўтди. Давлат раҳбарларини Ашхобод аэропортида ИҲТ раиси сифатида саммитга мезбонлик қилган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шахсан кутиб олди.

Ашхобод саммитига Озарбайжон, Эрон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари ташриф буюрди. Биргина Қозоғистондан мамлакат бош вазири иштирок этди. ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондан мамлакатдаги вазият кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлишига қарамай ҳеч ким иштирок этмади.

27 ноябрь куни, шунингдек, ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Шу куни президент Бердимуҳамедов туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўғон билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди. Учрашув якунида Эрдўғон унинг мамлакати «дўст» Туркманистон билан фаол ҳамкорлик қилиш тарафдори эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, томонлар икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини йилига 1,5 миллиард доллардан 5 миллиард долларга оширишга келишиб олган.

Президент Эрдўғон Туркман халқини мустақилликка эришганининг 30 йиллиги билан табриклаб, Туркманистон суверенитетини тан олган ва Ашхободда элчихона очган биринчи давлат Туркия эканини эслатди.

«Биз қардош Туркманистоннинг Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақомини тан олинганини ҳам олқишлаймиз», деди Туркия раҳбари.

Туркманистон Президенти шанба ва якшанба кунлари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Сейид Иброҳим Раиси, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Иқтисодий ўсиш учун минтақавий ўзаро ҳамкорлик мақсадини белгилаб берувчи Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти 1985 йилда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан ташкил этилган. 1992 йилда бу ташкилотга Озарбайжон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо бўлди.

XS
SM
MD
LG