Ссылки доступа

Қозоғистон коронавируснинг янги штамми туфайли мамлакатга кириш чекловларини кучайтирди


Қозоғистон ҳукумати коронавируснинг янги штамми – Омикроннинг мамлакатга кириб келишини олдини олиш чораларини эълон қилди.

30 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Марат Шоранов 3 декабрдан бошлаб республикага Жанубий Африка, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Малави, Танзания ва Гонгдан чет эл фуқаролари киришини чеклашини маълум қилди.

Шунингдек, Омикрон штамми келтириб чиқарадиган CВИ инфекцияси аниқланган мамлакатлардан келган шахслар учун ПЗР тестини (эмланган бўлишидан қатъий назар) мажбурий бўлиш талабини киритади.

Омикрон инфекцияси аниқланган мамлакатлардан келган шахслар, ПЗР тести натижаларидан қатъи назар, етти кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш (уй карантини) дан ўтказилади.

Дунёнинг кўпгина давлатлари Африка жанубидан келганларга ўз мамлакатларига киришни тақиқламоқда. Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса ўз мамлакати ва қўшни давлатларга нисбатан қўйилган чекловларни қоралади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, унинг содир бўлаётган воқеалардан ниҳоятда ҳафсаласи пир бўлган ва «ноҳақ қарорлар» қабул қилинган. Рамафоса саёҳат тақиқининг илмий асосга эга эмаслигини ва минтақа адолатсиз камситиш қурбони бўлганини таъкидлайди.

ЖССТ, шунингдек, саёҳатларни тақиқлашда шошилмаслик ҳақида огоҳлантирди. Ташкилотнинг Африка қитъаси бўйича офиси, Омикрон ҳозир дунёнинг турли бурчакларида аниқланганлиги сабабли, Африкадан саёҳатга тақиқларнинг киритилиши «глобал бирдамликка зарар етказишини» таъкидлади.

Кириш тақиқланганлар орасида Буюк Британия, Европа Иттифоқининг қатор давлатлари ва АҚШ ҳам бор.

XS
SM
MD
LG