Ссылки доступа

Қозоғистонда картадан картага мобил тўловлар назоратга олинади (видео)


В Казахстане берут под контроль мобильные платежи "с карты на карту": как это будет
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:53 0:00

В Казахстане берут под контроль мобильные платежи "с карты на карту": как это будет

Эндиликда Қозоғистонда фуқароларнинг онлайн ўтказмалари назоратга олинади ва солиққа тортилади.

Бугунги кунда картадан картага онлайн ўтказма қозоғистонликлар томонидан кундалик ҳаётда кенг қўлланилади. Аммо расмийларнинг фикрича, кўплаб тадбиркорлар шу йўл билан ўз даромадларини яширмоқда.

Солиқ тўлашга мажбур бўладиган якка тартибдаги тадбиркорлар янги қонундан норози. Кенжебек Зайирбек сўнгги бир неча йил давомида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. Бу унинг оиласининг асосий даромади. Кенжебек агар унинг ҳар бир хизмати солиққа тортилса, у ҳолда тарифларни кўтариши ва аста-секин онлайн пул ўтказмаларидан воз кечиб, нақд пулга ўтишига тўғри келади.

«Онлайн пул ўтказмалари жуда қулай, тез ва жуда содда», — деб тушунтиради Кенжебек Зайирбек. «Аммо мансабдор шахслар яна халқни эмас, ўз манфаатини ўйлаётганга ўхшайди, менимча, энди шу сабабли нархлар яна кўтарилади».

Қозоғистон расмийлари сўнгги йилларда мобил транзакцияларни ўз назоратига олишга кўп уринишган. Уларнинг мантиғига кўра, бу аҳолининг ўз даромадларини оммавий равишда яшириши туфайли амалга оширилмоқда. Эндиликда, янги қонунга кўра, Қозоғистоннинг кўплаб резидентлари фойдаланадиган машҳур банк иловасида «Тўлов» функцияси пайдо бўлади.

Как Казахстан стал криптодержавой и почему власти решили ограничить майнеров
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:36 0:00

Агар Қозоғистон президенти декабрь ойи охиригача қонунни имзоласа, тадбиркорлар учун янги қоидалар янги йилдан кучга киради.

XS
SM
MD
LG