Ссылки доступа

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари: Чегарадаги вазият назорат остида


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев чегарадаги вазият назорат остида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у НУР-ТВ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Охирги 3-4 кун ичида вазият мураккаблаша бошлади, қўрқув пайдо бўлди. Кўктошдаги икки томонлама музокаралар кеча ярим тундан кейин якунига етди. Вазият назорат остида, чегаралар мустаҳкамланган», — деди Ташиев.

1 декабрь куни соат 21:15 атрофида Боткен вилоятининг Қирғизистон-Тожикистон чегараси яқинидаги Дахма туманида отишма содир бўлди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, «номаълум шахслар Тожикистон томондан 7-8 марта ўқ узган». Тахминларга кўра, ўқ ов милтиғидан отилган.

2 декабрь куни тунда чегарадош вилоятлар ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирокида икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Шу кундан бошлаб чегара ҳудудини биргаликда қўриқлашга қарор қилинди.

Қирғизистон - Тожикистон чегарасининг узунлиги 970-980 километр бўлиб, шундан 519 километри делимитация ва демаркация қилинган. Бу ноаниқлик туфайли қўшни давлатлар аҳолиси ва чегарачилар ўртасида қуруқлик ва сувдан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тез-тез тўқнашувлар бўлиб туради. Икки давлат фуқаролари ўртасидаги охирги йирик қуролли тўқнашув 28-30 апрель кунлари бўлиб ўтган. Ўшанда қирғиз томондан 154 киши яраланган, 36 киши ҳалок бўлган, жумладан икки бола. Тожикистон ҳукумати 19 киши ҳалок бўлгани ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

Бишкек ва Душанбе ўртасидаги муносабатлар можародан кейин ҳам совуқлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG