Ссылки доступа

Туркманистон президенти мавжуд бўлмаган инқирозга қарши кураш дастурини тасдиқлади


Ўз мамлакатида давом этаётган иқтисодий инқирозни тан олмайдиган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «инқирозга қарши кураш дастури»ни тасдиқлади.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг жаҳон иқтисодиётида юзага келган инқироз асоратларни мамлакат иқтисодиётига таъсирини камайтириш ва миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 2022 йил учун қарор лойиҳаси кенгайтирилган йиғилишида тақдим этилди.

Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг ўғли ва бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов тақдим этган қарор лойиҳасини зудлик билан имзолаган ва у «жаҳон иқтисодиётидаги асоратларнинг салбий таъсирини камайтириш» муҳимлигини таъкидлаган.

Ушбу дастурнинг қабул қилинганлиги ҳақидаги расмий эълонда у очиқчасига «инқирозга қарши кураш» деб аталади. Президент Бердимуҳамедов ва унинг ҳукумати мамлакат аҳолиси беш йилдан ортиқ вақтдан бери яшаётган иқтисодий инқироз фактини шу пайтгача эътиборсиз қолдирган бу атама биринчи марта қўлланилмоқда.

Шундай қилиб, президент Бердимуҳамедов ҳукумати ва давлат оммавий ахборот воситалари яна бир парадокс яратди. Яъни инқироз йўқ, аммо инқирозга қарши кураш дастури бор.

Туркманистоннинг ана бир парадокси — бу коронавирус тарқалишига қарши кенг кўламли карантин чоралари. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, глобал пандемиянинг деярли икки йили давомида Туркманистонда бирорта ҳам COVID-19 ҳолати аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG