Ссылки доступа

Қозоғистонда йил бошидан буён 150 дан ортиқ раҳбар «коррупция учун» жазоланган


Қозоғистонда жорий йилнинг январидан ноябрь ойигача турли даражадаги 159 нафар раҳбар коррупцияга алоқадорликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилди.

Ушбу маълумотлар мамлакат президентига Қозоғистоннинг коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари томонидан берилган, дея хабар беради Оқ ўрда сайти.

Аҳметжоновнинг сўзларига кўра, «Жорий йилнинг 11 ойида 1576 та коррупция жинояти қайд этилган. Коррупция учун жиноий жавобгарликка 1280 нафар шахс, жумладан, республика ва вилоят даражасидаги 159 нафар мансабдор шахслар тортилди. Натижасида бюджетга 20 миллиард тенгедан ортиқ маблағ қайтарилди.

Расмий баёнотга кўра, бошқарма бошлиғи президентга «қишлоқ хўжалиги субсидиялари бўйича ўтказилган комплекс аудит натижалари, транспорт соҳасидаги вазият ва жиноят ишлари бўйича судгача текширув натижалари» ҳақида маълумот берган.

Қозоғистонда вақти-вақти билан порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, мансабдор шахсларни ҳибсга олишлар шов-шувли бўлиб туради. Айрим ишлар судгача боради, лекин судланганлик ҳукми кейинроқ чиқарилган тақдирда ҳам, улар кўпинча бекор қилинади, маҳкумлар амнистия қилинади ёки муддатидан олдин озод қилинади.

Бундан ташқари, мамлакатда қуйи бўғиндаги ходимларни жазолаш, уларнинг раҳбарлари жавобгарликдан қочиш тенденцияси мавжуд.

Халқаро Transparency International ташкилотининг жорий йил январь ойида эълон қилган Коррупция ҳолатлари индексида Қозоғистон 180 давлат орасида 94-ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG