Ссылки доступа

Тошкентда банг моддалари савдосини реклама қилган рассом қиз жаримага тортилди


Тошкентда кўп қаватли уйлар деворларига наркотик ва психотроп моддалар савдоси бўйича сайтларга иловали граффитилар чизиб юрган 31 ёшли К. З.га 540 минг сўм миқдорида жарима солинди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, рассом қизнинг иши Учтепа туман судида 25 ноябрь куни кўриб чиқилган.

ИИББ қайдича, қиз пойтахтнинг Учтепа туманидаги уйлардан бири деворига расм чизаётган пайтда тутилган. Дастлаб у ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан огоҳлантирилган ва аввал чизган барча расмларни ўчириб юбориш шарти билан қўйиб юборилган.

Бироқ бир неча кун ўтгач, участка нозири қизни бошқа уй деворига расм солаётган пайтда тутган. Шундан сўнг иш судга оширилган.

Судда қиз бу ишни Интернетда топганини айтган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича айбдор деб топилган ҳамда БҲМнинг 2 баробари (540 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG